Марадона яна Аргентина терма жамоасига қайтмоқчи

Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона яна терма жамоа бошқарувига қайтиш истаги борлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Ким кўпроқ ғалаба қозонган? Келинг, хулоса чиқарайлик. Улар бизнинг обрўйимизни туширишяпти ва мен бундан ғазабланяпман. Лекин, бунга футболчилар айбдор эмас. Мен қайтишни истайман”, - дейди аргентиналик футбол афсонаси.

Маълумот учун, 57 ёшли мутахассис 2008-2010 йилларда Аргентина терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!