Марсело нечта ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди

13 сентябрь, 18:28 736

Марсело нечта ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди

Испания Ла Лигаси тартиб-интизом қўмитаси Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марселони икки ўйинга четлатди.

29 ёшли футболчи Ла Лига 3-туридан ўрин олган "Леванте"(1-1)га қарши баҳсда Жефферсон Лермга қарши қўполлиги учун ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточкага "лойиқ" кўрилган эди.

Бош ҳакамнинг қайдномасида Марсело тўпсиз бўлган Лермнинг елкасига зарба бергани қайд этилган. Регламентда эса бундай ходиса юзасидан 1-3 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкинлиги ёзилган.

Шундай қилиб, "Реал" билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган Марсело "Реал Сосьедат" ва "Бетис"га қарши баҳсларда жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди.