"Машъал" мураббийи ўз жамоасига тан берди

13 август,2017, 22:15 385

Олий Лига 17-туридан ўрин олган «Металлург»- «Машъал» учрашувидан (0:1) кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков учрашув ҳақидаги фикрлар билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "газчилар" расмий сайти хабар бермоқда.

"Айтиш лозимки, бугунки ўйин жуда оғир кечди. Биз бугун ҳимояда жуда кўп ҳаракат қилдик. Шогирдларимга аввало ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар бугун мени ишончимни оқлашди. Биз ҳар икки турни сафарда ўтказиб, жуда ноқулай рақибларимиздан очко тортиб олдик. Бу эса осон кечмади. Шу боис, мен жамоамиз олдида шляпамни ечаман- дейди Хомяков.