Машҳур дарвозабон ўлимининг янги тафсилотларини унинг келини ошкор қилди

 

Бугун оммавий ахборот воситаларида "Динамо" дарвозабони Виктор Чанов Киев яқинида номаълум шахслар томонидан калтакланганидан сўнг, бошидан олган жароҳат туфайли оламдан ўтгани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Виктор Чановнинг келини Ирина ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали бу маълумотларни инкор қилиб, ўлимнинг асл сабабини ошкор қилди.

- Виктор Чанов хусусий уйида яшарди, - деди Ирина. - Кечаси сув ичишга чиққан ва йиқилиб тушган. Ҳамма ухлаётгани боис Виктор ёрдамсиз қолиб кетди. Қайнонам уни кўрганида хушсиз ётарди. Номаълум шахсилар ҳужуми ҳақидаги гапларнинг барчаси нотўғри. Виктор Чанов уч ҳафта комада ётганидан кейин ўзига келмади.

Маълумотларга қараганда, "Динамо" клуби ўзининг собиқ дарвозабонининг даволаниши учун моддий ёрдам кўрсатишдан бош тортган экан.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!