Месси ҳакамнинг елкасига қўлини қўйгани учун жазоланди (видео)

13 сентябрь, 09:30 1148

Месси ҳакамнинг елкасига қўлини қўйгани учун жазоланди (видео)

Каталониянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси кеча бўлиб ўтган “Ювентус”га қарши баҳсда нафақат дубл қайд этишга мувоффақ бўлди, балки, ҳакам томонидан сариқ карточка билан ҳам огоҳлантирилди.

Ўйиндаги вазиятларнинг бирида туринликлар ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич аргентиналик форвардга нисбатан хавфли ўйнади. Шундан сўнг у учрашув ҳаками Дамир Скоминга рақиб футболчисини жазоламагани учун эътироз билдирди ва ҳакамнинг елкасига қўлини қўйди. Ана шу вазиятдан сўнг Мессининг ўзи ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Қуйида ушбу ҳолатга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин: