Мейвезер АҚШ солиқ хизматидан 7,2 млн доллар қарз

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер 2010 йил учун АҚШ солиқ хизматидан қарздорлиги борлиги маълум бўлди. Унга кўра, беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони давлатга 7,2 миллион доллар миқдорида солиқ тўлаши керак.

Аввалроқ, Мейвезер солиқ органлари олдида 2015 йил учун 22,2 миллион доллар қарзи борлиги маълум қилинган эди. Боксчи бу қарзни ирландиялик Конор Макгрегор билан бўладиган жангдан сўнг тўлашни сўраган, бироқ бу таклиф рад қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йили Мейвезер Шэйна Мозлига қарши жанг ўтказган ва 40 миллион доллар олган. Мейвезер – Макгрегор тўқнашуви 26 август куни Лас-Вегасда ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!