Мэйвезер ва Макгрегор мисли кўрилмаган даромадга эга бўлади

 

Шу йилнинг 26 август куни Лас-Вегас шаҳрида енгилмас профессионал боксчи Флойд Мэйвезер ва аралаш жанг санъатлари устаси Конор Макгрегор ўртасидаги супер тўқнашув ташкил этилиши эълон қилинди.

Маълумотларга қараганда, бу жангдан ҳар икки жангчи 100 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад олади. Бокс тарихида икки жангчи бунчалар кўп пул ишлаб топган вазият кузатилмаган. 

Ҳисоб-китоблар натижасида иштирокчилар ва ташкилотчилар 500 миллион фунт стерлингдан ошиқ даромад қилишини кўрсатмоқда.

Мухлису мутахассислар эътиборини қозонган ушбу беллашувни телетрансляцияси Showtime, Sky Sports ва BT Sports тармоқлари ўртасида бўлинади.

Мэйвезер-Макгрегор жанги бокс қоидалари асосида бўлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!