"Милан" бугун яна бир шов-шувли трансферни эълон қилади

16 июль, 08:45 1039

Римнинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Билья кучайиб бораётган “Милан”нинг навбатдаги йирик хариди бўлди.

Хабарларга қараганда кеча 31 ёшли футболчи Миланга етиб келган ва тиббий кўрикнинг биринчи қисмидан ўтишга ҳам улгурган. Бугун у тиббий текширувларни тўлиқ якунлагач, “россонерилар” билан расман шартнома имзолайди.

Таъкидлаш керакки, “Милан” аргентиналик футболчи учун римликларга 17 млн евро ва унга қўшимча яна 3 млн бонус беради.