Миср бош мураббийига қарғиш теккан-ми?

Хабарингиз бор кеча Габон мамлакатида Африка миллатлар кубоги мусобақаси ўз якунига етди. Финалда Камерун Миср терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.

Эътиборга молик жиҳати Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер учун кечаги ўйин футболдаги фаолияти давомидаги ўнинчи финал эди. Афсуски, 61 ёшли арентиналик мутахассисга бу сафар ҳам финалда ғалаба қозониш насиб қилмади. Таъкидлаш керакки, Купер футболчи сифатида 4 марта, мураббий сифатида эса 6 марта финалда ўйнаб, барчасида мағлуб бўлган.

Купер бошчилигида барбод бўлган финаллар:

1998 йил, Испания кубогида "Мальорка" билан;

1999 йил, Кубок эгалари кубогида "Мальорка" билан;

2000 йил, Чемпионлар лигасида "Валенсия" билан;

2001 йил, Чемпионлар лигасида "Валенсия" билан;

2010 йил, Греция кубогида "Арис" билан;

2017 йил, Африка миллатлар кубогида Миср терма жамоаси билан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!