“Монако” илгари “Барселона” ва “Реал” қилмаган ишни қила олди

Бундан бироз илгари ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Монако” ўз майдонида “Боруссия Дортмунд”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

"Монако" ўз майдонида "Боруссия Д"ни ишончли тарзда енгди ва ярим финалга йўл олди

Монегаскликлар шу тариқа ЕЧЛда плей-оффнинг кетма-кет 4 баҳсида 3 та ва ундан кўп гол киритган илк жамоага айланди.

Леонардо Жардим жамоаси мазкур серияни “Манчестер Сити”га қарши(3:5) сафардаги баҳсда бошлаган эди. Шундан сўнг кньязлик клуби “шаҳарликлар”ни 3:1, “Боруссия”ни эса икки ўйинда 3:2 хамда 3:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!