"Монако" ўз майдонида "Боруссия Д"ни ишончли тарзда енгди ва ярим финалга йўл олди

Бундан бир неча дақиқалар олдин УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган яна бир учрашув, аниқроғи "Монако" ва "Боруссия Д" қарама-қаршилиги якунланди.

Жорий мавсум ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Монако" шу куни ўз майдонида мухлисларига голлар шоусини тақдим этиб берди. Шу оқшом Дортмундликлар дарвозасига 3та тўп киритган ва ўз дарвозасидан 1та тўп олиб чиққан монаколиклар ЕЧЛнинг ярим финалига йўл олишди.

Монако, «Луи-Дозьем» стадиони

«Монако» – «Боруссия» Дортмунд – 3:1 (2:0)

Голлар: Мбаппе 3, Фалькао 17, Жермен 82 - Ройс 48

Дастлабки ўйин: 3:2

«Монако»: Субашич, Глик, Менди, Туре, Жемерсон, Моутиньо, Бакайоко, Лемар, Силва, Мбаппе (Жермен 81), Фалькао (Дирар 68).
Бош мураббий: Леонарду Жардим.

«Боруссия» Дортмунд: Бюрки, Гинтер, Папастатопулос, Дурм (Дембеле 27), Пищек, Геррейру (Пулишич 72), Вайгль, Кагава, Шахин (Шмельцер 46), Ройс, Обамеянг.

Бош мураббий:Томас Тухель.

Бош ҳакам: Дамир Скомина.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!