“Нефтчи” “Обод” билан ўйнайдими?

Олий лига 24-турида "Насаф"га қарши бўлиб ўтган беллашувдан сўнг, "Нефтчи" футболчиларига қисқа таътил берилган.  Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яқин кунларда Вадим Абрамов жамоаси яна Қиргулида йиғилади ва машғулотларга киришади.

Хабарингиз бор, тақвим бўйича "Обод" клуби фарғоналикларнинг кейинги турдаги рақиби саналар эди. Бироқ Тошкент клуби Ўзбекистон чемпионати баҳсларидан четлатилгани боис, кейинги турда ҳам "Обод"га техник мағлубият ёзилади.

Ўз навбатида "Нефтчи" клубига  техник ғалаба қайд этилиб, Фарғона жамоаси кейинги турни ўтказиб юборади.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!