Неймар Месси сабабли "Барселона"ни тарк этиши мумкин

17 июль, 19:00 1154

Неймар Месси сабабли

"Барселона" клуби ҳужумчиси Неймарнинг агенти ва яқинлари унинг бошқа жамоага ўтиши ҳақида гапирмоқда, дея хабар беради Sport нашри.

Бу миш-мишларга Неймарнинг аргентиналик Лионель Мессининг соясида қолиб кетаётгани сабаб бўлмоқда экан. Яқинларининг фикрига кўра, бу Неймарга шахсий мукофотларни ютиб олишга ҳалақит беради.

Бразилиялик футболчи “Барселона” сафида 2013 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.