Неймар Парижда кунига қанча маош топади?

24 сентябрь,2017, 00:50 746

Неймар Парижда кунига қанча маош топади?

ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг шартномасида қайд этилган маошлари суммаси маълум бўлди.

Унга кўра, бразилиялик футболчи ойига 3 млн 69 минг 520 евро маош олади. Бу кунига ўртача 100 минг евродан ортиқ суммага тенг бўлади.

Қайд этиш жоиз, Неймар Париж шаҳридан 9 км узоқликда жойлашган кунига 14 минг еврога тенг бўлган уйни ижарага олган.