Нигина Грузияда ғалабаларга эришмоқда

13 сентябрь,2017, 20:53 275

Нигина Грузияда ғалабаларга эришмоқда

Айни кунларда Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасида соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам бугун мазкур турнирдаги юришини давом эттирмоқда. Илк даврада россиялик Полина Моновани ортда қолдирган Нигина бугун иккинчи даврада яна бир россиялик теннисчи - Яна Цизиковага қарши кортга чиқди. 2 соат 46 дақиқа давом этган баҳсда 6:7, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жуфтлик баҳсларида россиялик Анастасия Фролова билан баҳсларга киришган Нигина чорак финалда россиялик теннисчилар - Александра Кузнецова/Алена Тарасовага қарши кортга чиқди. 1 соат 8 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз ва унинг шериги 6:3, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.