Нигина саралашдан чиққан теннисчига мағлуб бўлди

10 август, 23:52 104

Нигина саралашдан чиққан теннисчига мағлуб бўлди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда АҚШнинг Ландисвилл шаҳрида соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этадиган аёллар ўртасидаги халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Бугун тонгда Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Нигина Абдураимова ушбу турнирнинг илк даврасида саралашдан чиққан папуа-янги гвинеялик Абигаил Тере-Аписахга қарши кортга чиқди.

1 соат 7 дақиқа давом этган беллашувда Нигина 1:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдаги юришига якун ясади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистоннинг ва ушбу турнирнинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова ҳам илк босқичдаёқ мағлуб бўлиб, курашдан чиққан эди.