Николай Валуев томоша қилган жангда Шунқор Абдурасулов олтин медални қўлга киритди (фото ва видео)

12 ноябрь,2017, 22:29 790

Николай Валуев томоша қилган жангда Шунқор Абдурасулов олтин медални қўлга киритди (фото ва видео)

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор кубоги мусобақаси ўз якунига етди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Шунқор Абдурасулов (60 кг) ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Руслан Батманов билан куч синашди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувда боксчимиз ўз устунлигини намойиш этиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, ушбу турнирнинг финал баҳсларини профессионал боксда оғир вазн тоифаси(WBА)да жаҳон чемпиони бўлган Николай Валуев ҳам кузатиб борди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.