Носир Ал-Хелаифи: Марко сотилмайди ва у жамоани тарк этмаслиги аниқ

Франциянинг ПСЖ клуби хўжайини Носир Ал-Хелаифининг таъкидлашича парижликлар ўзининг италиялик ярим ҳимоячиси Марко Вераттини сотишни режалаштирмаяпти.

“Марко сотилмайди ва унинг жамоани тарк этмаслиги аниқ”, - дейди Ал-Хелаифи Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Вератти 2012 йилдан буён ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖ Италия терма жамоаси аъзосини 80 миллион еврога сотиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Вератти учун асосий номзод сифатида “Интер” ва “Ювентус” клублари тилга олинмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!