ОЧЛ-2017: 3 та турда “Бунёдкор” ва 2 жамоа бирорта ҳам очко ололмаган бўлса, 11 клуб мағлубиятга учрамади

 

Хабарингиз бор, 13-15 март кунлари ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари ўтказилди. Унда 16 та ўйин бўлиб ўтди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Бунёдкор” бу тур ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” клубини қабул қилди. Тошкентдаги баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Сафарда ҳаракат қилган “Локомотив” “Истиқлол” меҳмони бўлди. Эронда ўтган беллашувда “темирйўлчилар” ҳам 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шундай қилиб 3-турда вакилларимиз ҳеч қандай очкога эга бўлишмади.

Эътиборлиси, Андрей Микляев шогирдлари 3 та турда 3 очко ишлаб олган бўлса, Сергей Лушчан жамоаси ҳисобида ҳозирча ҳеч қандай очко мавжуд эмас. Қолаверса, “қалдирғочлар” 3 йилдан бери ўз майдонида ғалаба қозона олмай келаётган нохуш анъанаси давом этди.

Шунингдек, ОЧЛ-2017да 3 ўйинда “Бунёдкор” каби бирорта ҳам очко ололмаганлар сони яна 2 тани ташкил этади. Қуйида ушбу тургача боши  фақат мағлубиятдан чиқмаётган клублар билан танишишингиз мумкин.

“B” гуруҳи

“Ал Жазира” – БАА

“C” гуруҳи

“Бунёдкор” – Ўзбекистон

“F” гуруҳи

“Сеул” – Жанубий Корея

Ундан ташқари шу тургача 11 жамоа мағлубиятга учрамасдан келмоқда. Қуйида ушбу клублар билан танишишингиз мумкин.

“B” гуруҳи

“Истиқлол” – Эрон

“Лаҳвия” – Қатар

“C” гуруҳи   

“Ал Аҳли” – Саудия Арабистони

“Ал Айн” – БАА

“D” гуруҳи

“Ал Ҳилол” – Саудия Арабистони

“E” гуруҳи

“Муанг Тонг Юнайтед” - Таиланд

“F” гуруҳи

“Шанхай СИПГ” – Хитой

“G” гуруҳи

“Гуанжоу Эвергранд” – Хитой

“Сувон Блувингс” – Жанубий Корея

“Кавасаки Фронтейл” – Япония

“H” гуруҳи

“Жиангсу Сунинг” – Хитой

 

Бекзод Исаев тайёрлади

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!