ОЧЛ-2017: Хитойда 100 фоизлик натижа, Ўзбекистонда 0, Япония энг кўп очко жамғарди

 

Хабарингиз бор, ҳафта бошида ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг “Локомотив” ва “Бунёдкор” клуби дастлабки учрашувни сафарда ўтказишди.

Биринчи турда Саудия Арабистонида меҳмон бўлган вакилларимиз ўз ортларига бошлари эгик ҳолда қайтишга мажбур бўлишди. Чунки Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланган “темирйўлчилар” “Ал Тавун”дан 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишди. “Ал Аҳли” эса “қалдирғочлар” дарвозасини икки бор ишғол этди. Бу эса Ўзбекистон клубларининг халқаро мусобақада 0 очко жамғаришига сабабчи бўлди.

Япония ушбу турда энг кўп очко жамғарди. 4 клуби иштирок этаётган японияликлар 10 очко тўплашди. Хитой номидан қатнашаётган 3 та клубнинг барчаси ғалаба қозониб 100 фоизлик натижани қайд этди.  

Қуйида мамлакатларнимидан қатнашаётган клублар сонини ҳисобга олган ҳолда бу турда энг кўп очко жамғарган давлатни аниқладик.

Мамлакат

Клублар сони

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

очко

1

Япония

4

3

1

0

10

2

Хитой

3

3

0

0

9

3

Саудия Арабистони

4

2

1

1

7

4

Қатар

2

2

0

0

6

5

Эрон

4

1

2

1

5

6

БАА

4

1

1

2

4

7

Таиланд

1

0

1

0

1

8

Австралия

3

0

1

2

1

9

Жанубий Корея

4

0

1

3

1

10

Конконг

1

0

0

0

0

11

Ўзбекистон

2

0

0

2

0

 

Бекзод Исаев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!