ОЧЛ-2017 биринчи турида 16 ўйиндан 4 тасида меҳмонлар зафар қучди

 

Хабарингиз бор, ҳафта бошида ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг “Локомотив” ва “Бунёдкор” клуби дастлабки учрашувни сафарда ўтказишди.

Биринчи турда Саудия Арабистонида меҳмон бўлган вакилларимиз ўз ортларига бошлари эгик ҳолда қайтишга мажбур бўлишди. “Темирйщлчилар” “Ал Тавун”дан 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. “Ал Аҳли” эса “қалдирғочлар” дарвозасини икки бор ишғол этди.

Эътиборлиси, қитъамизнинг нуфузли турнирида дастлабки турда 16 ўйин бўлиб ўтди. Ундан фақатгина 4 тасида меҳмонлар зафар қучишди. Яна шунча беллашувда дуранг қайд этилди. Қолган 8 баҳсда эса майдон эгалари 3 очкога эга бўлишди.

Қуйида ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи биринчи турида қайд этилган натижалар билан танишишингиз мумкин.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!