ЎФФ Кубоги мусобақасини селекционерлар кузатиб бормоқда

Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг сунъий қопламали майдонида 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада жами 8та жамоа (“Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Спартак”, “Насаф”, “Машъал”, “Андижон” ФМИ, “Нефтчи") икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашяпти.

ЎФФ Кубоги мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад янги ташкил этиладиган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси селекционерлари Шукрулло Аширов, Акмал Қорабоев ва Ботир Каримжонов турнирни диққат билан кузатиб боришмоқда.

Улар мусобақа давомида ўзини яхши томонлама кўрсатишга муваффақ бўлган ёш футболчиларни танлаб олиб, мураббийлар штабига тавсия этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!