Одил Ҳамробеков: Ярим финалда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз

Хабарингиз бор кеча Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Япония терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга қиритди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу учрашувдаги ғалаба мухлисларимизга ва халқимизга тегишли. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Япония кучли рақиб эканини билардик, шу сабабдан майдонда бутун кучимиз билан ўйнадик ва ғалаба қозондик.

Ушбу учрашув биз учун катта аҳамият касб этар эди. Учрашувдан олдин Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президентининг мурожаатномасини эшитдик ва бу футболчиларнинг кайфиятини янада кўтарди.

ЎФФ раҳбарининг футболчиларга айтган сўзлари бизни учрашувда янада катта иштиёқ билан тўп суришимизга ёрдам берди. Қозоғистондаги фожеалар ҳам кайфиятимизга таъсир кўрсатган эди. Биз ўз ғалабамиз билан бироз бўлса ҳам халқимизга қувонч улаша олган бўлсак, бундан жуда хурсандмиз.

ЎФФ раҳбарияти ҳамда мухлисларнинг ишончи бизга куч беради. Биз ярим финалда ҳам ғалаба ғалаба қозониб уларнинг ишончини оқлашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”, - дейди Ҳамробеков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!