Олимжоннинг кучли рақибларга "тиши" ўтмаяпти

  • 18 февраль, 2017, 17:16
  • 0
  • Бокс
 

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Олимжон Назаров фаолиятини АҚШда давом эттирмоқда. Профессионал рингга 2008 йили қадам қўйган ҳамюртимиз ўтган йилдан буён Америкадаги мусобақаларда иштирок этмоқда.

Энг эътиборлиси, Олимжон Назаров АҚШдаги асосан ўз олдига юксак мақсадларни қўйган куч рақибларига қарши жанг ўтказмоқда. Хусусан, Олимжон уммонортидаги барча учрашувида мағлубият нималигини билмай келаётган боксчиларга қарши рингга чиқди.

Олимжон Назаров 17 февраль куни бўлиб ўтган жангида профессионал рингда ҳали енгилмаган доминиканлик Дагоберто Агуэрога қарши ўтказди. Бу боксчи 10 та учрашувнинг барчасида зафар қучган. Рақибларини саккиз маротаба нокаутга учратган эди.

Олимжон Назаров ва Дагоберто Агуэро ўртасидаги олти раундлик рейтинг жанги кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Ушбу учрашувда кичик устунлик билан Дагоберто Агуэро фойдасига ҳал бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!