Олий Лиганинг ўртача ёшини биласизми? (1-қисм)

Олий Лиганинг бу мавсумдаги ўртача ёши нечада биласизми? Мавсумнинг энг ёш жамоасиничи? Жорий мавсумда қайд этилган энг ёш футболчи ким эканлигидан хабардормисиз?

Олий Лиганинг янги мавсум “карвони” йўлга чиққанига ҳам мана 3 тур бўлди. Шундан буён мусобақа жадвалида кутилмаган ўзгаришлар ва натижалар кўплаб кузатилди. Хусусан, ўтган мавсумда етакчи клубларнинг ҳақиқий бош оғриғига айланган “Бухоро” сўнгги турда ўз майдонида “Обод”га имкониятни бой бериб қўйган бўлса, ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказган “Динамо” Тошкентда “Пахтакор”ни мағлуб этган ҳолда, 17 йиллик тарихни янгилашга муваффақ бўлди. 

Хўш, ана шундай кутилмаган натижаларга бой Олий Лига жамоаларининг жорий мавсумдаги ўртача ёши қанчани ташкил этади? Шу ва бошқа саволларга қуйида жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Жорий мавсумда Олий Лигада иштирок этаётган 16 та клуб ичидаги энг ёш жамоа “Бунёдкор” ҳисобланади. “Қалдирғочларнинг” ўртача ёш кўрсаткичи 20,15 ёшни ташкил этмоқда. Хусусан бу кўрсаткичлар чизиқлар бўйлаб қайд этилганда, дарвоза чизиғи – 23,5, ҳимоя – 19,5(!), ярим ҳимоя – 21 ва ҳужум чизиғи 22 ёшни ташкил этади. Шунингдек, легионерларнинг умумий ёшига тўхталадиган бўлсак, бу кўрсаткич 31,5 ёшни ташкил этишини кўришимиз мумкин. Ушбу кўрсаткичларни бошқа жамоалар бўйича кўриб чиқадиган бўлсак, қуйидаги кўриниш ҳосил бўлади:

Локомотив: 39 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 24,17 ёш;

Дарвозабонлар: 29,1 ёш;

Ҳимоячилар: 22,55 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 24,10 ёш;

Ҳужумчилар: 25 ёш;

Легионерлар: 24,6 ёш.

Насаф: 41 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 21,6 ёш;

Дарвозабонлар: 21,6 ёш;

Ҳимоячилар: 23,8 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 20,7 ёш;

Ҳужумчилар: 20,7 ёш;

Легионерлар: 28,5 ёш.

Бухоро: 42 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 23,97 ёш;

Дарвозабонлар: 26 ёш;

Ҳимоячилар: 22,4 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 24,9 ёш;

Ҳужумчилар: 24 ёш;

Легионерлар: 26,5 ёш.

Пахтакор: 39 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 22,3 ёш;

Дарвозабонлар: 22;

Ҳимоячилар: 24 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 22,8 ёш;

Ҳужумчилар: 20 ёш;

Легионерлар: 28,5 ёш.

Қизилқум: 45 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 24,4 ёш;

Дарвозабонлар: 27 ёш;

Ҳимоячилар: 23 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 25,6 ёш;

Ҳужумчилар: 22,3 ёш;

Легионерлар: 28,5 ёш.

Металлург: 37 нафар футболчи.

Дарвозабонлар: 23,5 ёш;

Ҳимоячилар: 24,7 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 22,6 ёш;

Ҳужумчилар: 22,8 ёш;

Машъал: 38 нафар футболчи.

Дарвозабонлар: 23,9 ёш;

Ҳимоячилар: 25,3 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 22,7 ёш;

Ҳужумчилар: 29,8 ёш;

Легионерлар: 23,6 ёш.

Юқорида кўриб турганингиздек, Олий Лига жамоаларида жорий мавсумда тўп сурадиган  8 жамоа таркибининг ёш кўрсаткичлари ана шундай кўриниш олган. Мақоламизнинг кейинги қисмида мавсум қайдномасига киритилган энг ёш ва энг фахрий футболчи, шу билан биргаликда энг ёш дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи, шунингдек, легионер футболчи билан танишишингиз мумкин бўлади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!