Оқгул Испаниядаги юришини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистонлик теннисчи Оқгул Омонмуродова ITF таснифидан ўрин олган Испаниядаги турнирдаги юришини бошлади.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг илк даврасида ҳамюртимизга мезбон теннисчиси Арабела Фернандез Рабеньер рақиблик қилди.

1 соат 37 дақиқа давом этган учрашувда Оқгул 6:4, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди иккинчи даврада Омонмуродовага голландиялик Бибиана Шофс рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!