Осиё-Океания кураш корфедерациясининг биринчи конгресси бўлиб ўтди

Бироз олдин Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг биринчи конгресси ўз якунига етди.

Конгрессда IKA асосчи раиси Комил Юсупов, Осиё-Океания Кураш конфедерацияси президенти Комил Рўзиев ва ҳудудий федерациялар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этишди.

Конгресс кун тартибига асосан, 2017 йилнинг 15-24 сентябр кунлари Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлар ва яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари, 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ўтказиш шунингдек, Дубай шаҳрида ўтказилган навбатдан ташқари Конгрес хужжатларини тасдиқлаш ҳамда ташкилий  масалалар кўриб чиқилди.

Осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича Туркманистон Кураш Федерацияси Президенти Мирзакули Қурбонов ва  Индонезия Кураш Федерацияси Президенти Самсудинларнинг ахбороти тингланди.

Осиё ва Океания қитъаларида Курашни кенг тарғиб этиш ва ривожлантириш мақсадида Конфедерация бошқарув тизими янада мустахкамланди.

Унга кўра:

1.  Биринчи вице-президент: Йохан Бошшоф (Янги Зеландия)

2.  Вице-президент: Алишер Эшонходжаев (Ўзбекистон)

3.  Вице-президент: Бахром Мўминов (Қозоғистон)

4.  Вице-президент: Мирзакули Қурбонов (Туркманистон)

5.  Вице-президент: Самсудин (Индонезия)

6.  Бош котиб: Фаррух Саидқулов (Ўзбекистон)

7.  Техник директор: Рави Капур (Ҳиндистон) этиб сайландилар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!