Осиё гиламларида энг зўр ёш полвонлар беллашмоқда
Таиланд пойхати Бангкок шаҳрида эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича кадетлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Саидислом Тешабоев, Элдор Каримов, Дилшод Омонгелдиев бронза медални қўлга киритди.
Осиё чемпионати доирасидан ўрин олган хотин-қизлар кураши бўйича биринчи кунги баҳсларда Умидахон Махсетова учинчи ўринга лойиқ топилди.
Мусобақа давом этмоқда.
Фикрлар