Ўзбек боксчилари бир жуфт олтин медалга сазовор бўлди

 

Россиянинг Анапа шаҳрида Николай Павлюков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Афғонистон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Ирландия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Мальта, Шотландия, Эстлни ва Тожикистондан келган 1999-2000 йилларда туғилган боксчилардан таркиб топган терма жамоалар қолиблик учун куч синашди.

Ўнинчи маротаба ташкил этилган мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш боксчилардан Самандар Холмуродов ва  Ҳалимбек Утегенов ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг олтин медали билан тақдирланди.

Турнирда иштирок этган бкосчиларимиздан Билол Мирзараҳимов ва Жавоҳир Тоғаймуродов бронза медалга лойиқ кўрилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!