Ўзбекистон Жанубий Корея билан дуранг ўйнади ва 4-ўринни эгаллади

Ассаломалекум қадрли футбол ихлосмандлари, барчангизни ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясига таклиф этамиз!

90+3' Бўлди, тугади.... 0:0. Алвидо, Россия

90' Яна 3 дақиқа ўйинни кузатамиз

89' Қандай имконият бой берилдияяяяя, Рашидов нега тўпни ўтказиб юбордмадинг

86' Уххххх дарвоза тўсини Ли Дон Гукнинг зарбасидаг  сўгш ларзага келди

86' Шомуродов ўрнига Машарипов майдонга тушди

85' Сон Хен Мин жарима зарбасидан тўпни шеригига узатди, ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этди

84' Кримецга сингапурлик ҳакам сариқ карточка кўрсатди

82' Одатдагидек, бурчак зарбалари бесамар кетмоқда

81' Гейнрииих, дарвозабон амаллаб Сашанинг зарбасини бартараф этди. Бурчак зарбаси

76' 15 дақиқа қолди... Ёки бугун, ёки...

74' Гейнрииииих, секин эмас бундай Саша

71' Анзур Исмоилов рақибнинг тезкор ҳужумини қўполлик билан бартараф этди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатди

70' Рашидовга нисбатан қўполлик ишлатилди

64' Эроооооооон Сурияга иккинчи голни киритди, қани йигитлар 1 та гол

58' Игорь Сергеев ўрнига Александр Гейнрих майдонга туширилди

55' Го Ён Ханг йиқилди, яхшиям пенальти йўқ, ҳаммаси жойида

54' Самвел Бабаян иккинчи ўзгаришни амалга оширмоқда

53' Қатар Хиттой дарвозасини ишғол этди, йигитлар гол керак, гол

52' Сервер Жепаров алмаштирилмоқда. Сардор Рашидов майдонга тушди

48 - Айни пайтда Самвел Бабаян ҳам майдонга тушиб кетишга тайёр

48' Кореялик футболчи қайчи услубида зарба йўллади. Нестеров ўз ўрнида

46' Иккинчи бўлим бошланди

45'Эронликлардан Сардор Азмун ўзини кўрсатди

45' Шу паллада дастлабки 45 дақиқалик якунланди

45'  Эрон ҳам гол урди. Қойил

45'  Ўтаётган дақиқалар Ўзбекистоннинг ҳам Жанубий Кореянинг ҳам вақтига ишламаяпти. Балки, Сурия мундиалга яқинлашмоқда!!!

45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

38' дақиқада Азизбек Ҳайдаров рақибига нисбатан ҳавфли ўйнагани учун огоҳлантирилди

35' Одил ўйинга қайтди. Ҳаммаси жойида

34' Учрашувнинг 35-дақиқаси ўтиб бормоқда. Майдоннинг иккинчи ярмида Одил Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

20' Ҳайдароооооооов! Дарвоза устуни кореяликларни муқаррар голдан асради

33' Икки футболчи йиқилиб ётибди. Ҳакам жим

19' Браклар жуда ҳам кўп бўлмоқда

11' Ҳошимовнинг узатмасига ҳеч ким етиб кела олмади

5' Жанубий Корея жуда хавфли вазият юзага келтиришди... Хайрият

1' Учрашув бошланди

ЖЧ-2018 саралаши. 10-тур

Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:0 #Тугади

Ўзбекистон: Нестеров, Ҳошимов, Исмоилов, Денисов, Кримец, Ҳайдаров, Шукурпов, Аҳмедов, Жепаров(Рашидов 52), Шомуродов(Машарипов 85), Сергеев(Гейнрих 58)

Жанубий Корея: Ким Син Гю, Юнг Жо Ву, Кванг Чанг Хон(Ём Ки Хун 64), Ким Юнг Гвон, Ким Мин Жае, Ким Мин Ву, Ко Ё Хан, Ли Кин Хо(Ли Дон Гук 85), Сон Хен Мин, Хван Хи Чан, Чжан Хён Су(Ку Ча Чоль 44)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!