Ўзбекистон дзюдочилари кучини кўрсатди (фото)

16 июль, 17:46 884

Ўзбекистон дзюдочилари кучини кўрсатди (фото)

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари иккита олтин, бешта кумуш ва учта бронза медаль жамғарди.

Ўзбек дзюдочилари ҳаммани лол қолдирди

Йигитлар ўртасидаги мусобақада Артём Штурбабин жанубий кореялик Вхигеон Ким, эронлик Жаъфар Ферузободий, япониялик Кенши Харадани енгиб, финалга чиқди. Олтин медаль учун ўтган беллашувда ҳамюртимиз эронлик Алиризо Хожастехдан устун келди.

Мусо Собиров ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиш учун тўртта беллашувда ғолиб чиқди. Ёш полвонимиз кучли рақиблар - ҳиндистонлик Аттор Сингҳ, саудиялик Абдуллоҳ Ҳамад, тожикистонлик Эрож Абдуллоев ҳамда мўғулистонлик Ботболд Булганни мағлубиятга учратди.

Шунингдек, мусобақада Беҳруз Омондавлатов, Шермуҳаммад Жандреев, Манушер Ширинов кумуш, Камрон Нуруллаев ва Алишер Юсупов бронза медални қўлга киритди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда Санобар Султонова ҳамда Гулнур Муратбоева шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Кимё Мамарасулова терма жамоамиз ҳисобига бронза медаль қўшди.

SPORTS.uz