Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияда “Ал-Тавон”ни мағлуб этди

Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ушбу йиғин доирасидан ўрин олган иккинчи назорат ўйинида майдонга тушди.

Илк ўйинда Эроннинг “Зоб-Ахан” клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган футболчиларимиз бугун Саудия Арабистонининг “Ал-Тавон” жамоасига қарши майдонда саф тортди.

Ушбу ўйинда Игорь Сергеев томонидан киритилган ягона гол термамизга ғалаба келтирди.

Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон МТЖ – “Ал-Тавон” (Саудия Арабистони) 1:0

Гол: Игорь Сергеев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!