Ўзбекистон муайтай усталари Таиландда ғалаба қозонди

 

 

Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 8 олтин, 5 кумуш ва 4 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Шоҳруз Жўраев, Аслам Ортиқов, Сирожиддин Исломов, Мироншоҳ Убайдуллаев, Шероз Холмирзаев, Шарофиддин Саъдуллаев, Суннатилло Рашидов, Шерзод Эргашев ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Бобир Ҳакимов, Тоҳиржон Олимжонов, Достон Маликов, Темур Бултаков, Мадинабону Қодирова кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Умаржон Аҳмаджонов, Билолиддин Норхўжаев, Фурқат Юсупов, Миршод Жумаев шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!