Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистондаги халқаро турнирда иштирок этади

 

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17–23 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади.

«Development Cup» номли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистон, Кипр ва Македония мамлакатидаги тенгдошлари билан куч синашади.

Дилшод Нуралиев мазкур мусобақага 18 футболчини танлаб олди. Қуйида улар билан танишинг.

Дарвозабонлар: Мўминризо Қодиров (“Бунёдкор”), Анвар Назиров (“Андижон”);

Ҳимоячилар: Сардор Абдурашидхўжаев (“Бунёдкор”), Алибек Давронов (“Насаф”), Миразиз Саидов (“Пахтакор”), Муҳаммадюсуф Носиров (“Бунёдкор”), Жасурбек Аблулбеков (“Бунёдкор”), Ҳуршид Убайдуллаев (“Бунёдкор”), Беҳзод Неъматов (“Пахтакор”);

Ярим ҳимоячилар: Дониёр Собиров (“Пахтакор”), Миржалол Қосимов (“Насаф”), Жалолиддин Содиқов (“Бунёдкор”), Диёрбек Раҳимқулов (“Бунёдкор”), Жасурбек Жалолиддинов (“Бунёдкор”), Мироншоҳ Сатторов (“Бунёдкор”);

Ҳужумчилар: Руслан Рўзиев (“Пахтакор”), Темур Мамасиддироқ (“Пахтакор”), Игорь Чиркизов (“Пахтакор”).

Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!