Ўзбекистон паралимпия термаси Дубайда енгил атлетика бўйича Гран-При турнирида иштирок этмоқда

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шахрида енгил атлетика бўйича Халқаро Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли Гран-При турнирида 50га якин давлатлардан 400дан ортиқ спортчилар куч синашмоқдалар. 26 мартга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Кеча терма жамоамиз аъзоларидан икки нафари совриндорлар сафидан жой олишди. Ядро улоқтириш бўйича ташкил этилган баҳсларда Наталья Семенова 2-ўринни эгаллаб кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Элбек Султонов 14,30 метр натижаси билан 3-ўринни банд этди ва бронза медалига лойиқ кўрилди.

Мусобақа давомида олдинда ҳамюртларимизни шунингдек, яна ядро, найза ва диск улоқтириш бахслари кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!