Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида уч поғона пастлади ва 65-ўринга тушиб кетди

Бугун ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра ўтган ой ўртоқлик учрашувида Таиландни (2:0) енган, сўнгра эса ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эронга мағлуб бўлган Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг аввалги (62) ўрнидан уч поғона пастлаб, 65-ўринга тушиб кетди.

Рейтингни 1609 очко билан Германия терма жамоаси бошқариб турибди. Кучли учликни эса Бразилия (1603) ва Аргентина (1413) термалари якунлаб беришган. Осиё қитъасида эса Эрон (23-ўрин) терма жамоаси ҳамон пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!