Ўзбекистонлик паралимпиячилар Дубайдаги Гран-При турнирини тўртта медаль билан якунлашди

 

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича “Fazza-2017” халқаро Гран-При турнири давом этмоқда. Ушбу мусобақада 50га якин давлатлардан 400дан ортиқ паралимпия спортчилари куч синашмоқдалар.

Улар қаторида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг 4 нафар спортчиси ҳам нуфузли мусобақада иштирок этди. Маълумки паралимпиячилар ўртасидаги мусобақалар турли тоифаларга ажратилган ҳолда ташкил этилади. Шу боисдан ҳам Гран-При турнири гарчанд 26 мартга қадар давом этсада, ҳамюртларимиз иштирок этган тоифадаги беллашувлар ўз якунига етди.

Аввал хабар берганимиздек мазкур турнирда иштирок этган Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоси аъзоси Наталья Семенова енгил атлетиканинг ядро улоқтириш тури бўйича кумуш, найза улоқтириш тури бўйича олтин медалларни қўлга киритганди. Яна бир спортчимиз Элбек Султонов ядро ва диск улоқтириш баҳсларида бронза медалларига эга бўлди. Демак, мазкур мусобақада хамюртларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медални қўлга киритдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!