Ўзбекистоннинг энг кучли курашчилари Ашхободга йўл оладиган бўлишди

Хабарингиз бор, 17-27 сентябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъати турлари бўйича V Осиё ўйинлари ўтказилади.

Ушбу нуфузли мусобақа дастуридан бошқа спорт турлари қатори кураш ҳам ўрин олган ва ҳамюртларимиз ушбу турнирда жами 15 вазн тоифасида иштирок этишади.

Ўзбекистон кураш федерациясидан SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилишларича, айни пайтда мусобақага йўл олувчи курашчилар таркиби аниқланган.

Демак, Ашхободга йўл олувчи курашчилар таркиби қуйидагилардан иборат:

Эркаклар:

- 60 кг. Искандар Ҳакимжонов – Ўзбекистон чемпиони, мамлакат чемпионати совриндори;

-66 кг. Шахрам Аҳадов – Ёшлар ўртасида Жаҳон ва Осиё чемпиони, 2 карра Ўзбекистон чемпиони;

-73 кг. Давлат Абраев – Жаҳон чемпиони, Осиё Соҳил ўйинлари ғолиби,  4 карра Ўзбекистон чемпиони, Ал Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII Халқаро турнир совриндори;

-81 кг. Камолиддин Расулов – 2 карра Ўзбекистон чемпиони, Ал Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII Халқаро турнир совриндори;

- 90 кг. Шуҳрат Арслонов – Жаҳон чемпиони, Ал Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII Халқаро турнир совриндори, Ўзбекистон чемпиони

-100 кг. Илҳом Жўраев – Ўзбекистон чемпиони;

+100 кг. Муҳсин Ҳисомиддинов – Жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони;

Аёллар:

-48 кг. Моҳинур Мўминова – Ўзбекистон чемпиони;

-52 кг. Гулнора Сулоймонова – Ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони;

-57 кг. Дилдора Шерметова – Ўзбекистон чемпиони;

-63 кг. Моҳинур Пирназарова – Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони, Катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати совриндори;

-70 кг. Худойқулова Гавҳар – 2 карра Ўзбекистон чемпиони;

-78 кг. Кумуш Юлдашева – Ўзбекистон чемпиони;

-87 кг. Раҳима Юлдашева – Ўзбекистон чемпиони;

+87 кг. Рината Илматова – Ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати совриндори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!