Ўзилни "Бавария"га чақиришяпти

 

 

 

"Арсенал" етакчиси Месут Ўзил ҳали Лондон клуби билан янги шартнома имзолагани йўқ. Ўз вақтида Англия премьер-лигасида "Челси" шарафини ҳимоя қилган Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак ўз ҳамюртига "Бавария" ке келишни тавсия қилди.

- Месут ажойиб ўйинчи, - деди Михаэль Баллак. - У "Арсенал"нинг юлдузи эканини ўзи ҳам билади. Ўзилни олмоқчи бўлган клублар кўп. Лекин Месут кўпроқ совринларга эга бўлишни истаса "Бавария"га келиши керак. Мюнхен клуби унинг трансфери қимматлигидан чўчимаслиги лозим. Агар "Бавария" топ-клублар орасида бўлишни истаса харажатдан қочмасин.

Месут Ўзил жорий мавсумда "Арсенал" таркибида АПЛда 21та ўйинда бешта гол урди.

SPORTS.uz

Comments

You must be logged in to commet!