ПФЛ “Обод”ни келишилган ўйинлар учун четлатди. Унда қолган ўйинларичи?

Хабарингиз бор, бугун “Обод” клуби ПФЛ томонидан четлатилди. Бунга сабаб борасида олдинроқ хабар бериб ўтгандик.   

Ана холос! ПФЛ "Обод"ни Олий Лигадан четлаштирди

“Обод” футбол клуби, шунингдек, регламент талабларини қўпол равишда бузган ҳолда бир неча марта огоҳлантириш берилганига қарамасдан лицензиялаш бўйича бирорта ҳам хужжатни расмийлаштирмади.

Шу билан бирга Олий лиганинг 20-тури доирасидаги “Обод” - “Сўғдиёна” (2:4) ва 22-туридан ўрин олган “Обод” - “Насаф” (0:6) ўйинларида қайд этилган натижаларнинг шубҳали эканлиги айтилган “Federbet” халқаро нотижорат федерациясининг Ўзбекистон Футбол Федерациясига ёзган хати ҳам ЎзПФЛ Ижроқўмининг якуний қарор қабул қилишида асос бўлиб хизмат қилди.

Қизиқ томони шундаки, “Обод”нинг юқоридаги ўйинлари шубҳа уйғотган?  Жамоанинг қолган ўйинларичи?

Қуйида Андрей Демченко келганидан сўнг "Обод" қанд этган натижалар билан танишинг: 

16-тур. "Обод" - "Навбаҳор" 0:2

17-тур. "Қўқон-1912" - "Обод" 1:0

18-тур. "Обод" - "Бухоро" 2:3

19-тур. "Бунёдкор" - "Обод" 2:0

20-тур. "Обод" - "Сўғдиёна" 2:4

21-тур. "Олмалиқ" - "Обод" 1:0

22-тур. "Обод" - "Насаф" 0:6

23-тур. "Обод" - "Локомотив" 1:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!