ПСЖ Облак учун "Атлетико"га Пасторени бермоқчи

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак ҳамон ПСЖнинг асосий трансфер нишони бўлиб турибди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар Словения терма жамоаси посбони учун “матрасчилар”га ўзининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторени ҳамда унга қўшимча яна мўмайгина пул бермоқчи.

Маълумот учун, Облакнинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг товон пули эса 100 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ “Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан ҳам музокаралар бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!