Пакьяо фаолиятини тугатмоқчи эмас

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо ўзининг твиттер саҳифасида профессионал фаолиятини давом эттиришини маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, Пакьяо сўнгги жангида австралиялик Жефф Хорнга қарши рингга чиқиб, WBO чемпионлик камарини ютқазиб қўйган эди.

38 ёшли боксчи фаолияти давомида 59 ғалаба, 7 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.

– Мен бу спорт турини яхши кўраман. Ҳали оилам, мухлисларим ва мамлакатим учун бокс тушиш ниятим бор, – деб ёзади Пакьяо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!