"Пахтакор": Мавсумнинг умумий статистикаси

2017 йилги мавсум якунларини сарҳисоб қилиш ва футболчилар кўрсаткичларини эътиборингизга тақдим этамиз. Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу мавсумда майдонда энг кўп вақт ўтказган футболчилар учлиги Владимир Козак, Александр Лобанов ва Игорь Сергеев бўлди.

Жами 31 нафар футболчи мураббийлар томонидан майдонга туширилди. Улардан уч нафари биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этишди - Аднан Ораховац, Юрица Булят ва Хушнуд Авилов.

Беҳруз Саъдуллаев атиги 12 дақиқа ўйнаган бўлишига қарамай, гол уришга улгургани эътиборга молик. Энг кўп гол уриш борасида Игорь Сергеев ўзини кўрсатди. У рақиблар дарвозасини 13 бор ишғол қилишга эришди. Безерра иккинчи давранинг ўзида 4 тўп киритди. Нуруллаев, Козак ва Симич эса учтадан голни ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Сариқ карточка олиш борасида "рекордчи" Даврон Ҳошимов бўлди. У ҳакамлар томонидан 8 марта огоҳлантирилган бўлса, Азим Аҳмедов ҳисобида 7 сариқ карточка мавжуд. Бир учрашувда икки мартадан сариқ карточка олиб, майдондан четлатилган футболчилар Лобанов ва Тожиев бўлишди.

Энг ёши катта футболчи жамоа сардори Камолиддин Тожиев сўнгги марта майдонга тушганда 34 ёш, 6 ой ва 16 кунлик эди.

Энг ёш ўйинчи сифатида Иброҳим Ғанихонов эътироф этилади. "Қизилқум"га қарши 3 март куни ўтган беллашувда у 16 ёш, 7 ой ва 16 кунлик эди. Ғанихонов олий лига тарихида 2000 йилда таваллуд топган футболчилар орасида биринчи марта майдонга тушган ўйинчи ҳисобланади.

"Пахтакор" футболчиларининг 2017 йилдаги дақиқалар бўйича кўрсаткичлари

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!