“Пахтакор” бугун “Чанчун Ятай” билан ўйнайди

 

Хабарингиз бор, айни пайтда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби БААда кқишки машғулотларни олиб бормоқда.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, “шерлар” бугун БААдаги йиғин доирасида биринчи назорат баҳсини Хитойнинг “Чанчун Ятай” жамоасига қарши ўтказадилар.

Учрашув Абу Дабида Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “Чанчун Ятай”да Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!