“Порту”нинг қимматбаҳо сотувлари
20 март, 13:25 | 206

Ўтган сафар сиз азиз мухлисларни “ПСЖ”“Тоттенхэм”,  “Манчестер Сити”,"Арсенал"“Эвертон” ва "Челси" жамоалари тарихидаги энг қимматбаҳо сотувлар билан таништирган эдик. Бугун, мазкур туркумдан ўрин олган навбатдаги жамоа билан сизларни таништирамиз.  Демак, “Порту”нинг қимматбаҳо сотувлари.

5. Андерсон – 31,5 млн евро

18 ёшида 7 млн евро эвазига “Гремио”дан таклиф этилган Андерсон “Порту”да бор-йўғи бир мавсум тўп суради. Аммо шунга қарамасдан “Манчестер Юнайтед” скаутлари уни салкам 32 млн еврога сотиб олади. Бироқ унинг Англиядаги муваффақиятли ўтди дейиш қийин. Бу эса алоҳида мавзу.

4. Жексон Мартинес – 35 млн

2012 йил 11 млн евро эвазига “Порту” сафига келиб қўшилган Мартинес Халк ва Фалькао жамоани тарк этгач, асосий фигурага айланди. “Драгау”даги 3 йил давомида 94 та тўп киритган колумбиялик форвардни 2015 йилнинг ёзида яна Фалькао ўрнига “Атлетико”га трансфер қилинади.

3. Радамель Фалькао – 40 млн

2009 йилнинг ёзида “Ривер Плейт”дан келиб қўшилган Фалькао “Порту”да бор-йўғи икки мавсум ўйнайди холос. Аммо шундай қисқа давр мобайнида 72 та гол урган Фалькаони “Атлетико” мутасаддилари Агуеронинг ўрнига 40 млн евро эвазига жамоага таклиф этишади.

2. Халк – 40 млн

Халкни Япониядан Португалияга олиб келиш учун 2008 йил 19 млн еврони аяшмаган эди синчков “Порту” скаутлари. “Аждарлар” сафида тўрт мавсум тўп сурган Халк 77 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлади. 2012 йилда эса “Зенит” унинг учун 40 млн еврони аямайди.

1. Хамес Родригес – 45 млн

2010 йилнинг ёзида “Банфильд”дан 5,1 млн евро эвазига “Порту”га таклиф этилган Хамес жамоа сафида 3 мавсум тўп суради. Бу вақт оралиғида 105 беллашув ўйин ўтказган колумбиялик футболчи “Порту” рақиблари дарвозасини 32 марта ишғол этади ва уни 2013 йилнинг май ойида “Монако” 45 млн евро эвазига сотиб олганини эълон қилган эди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002