Қария Златан яна бир рекорд ўрнатди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Лестер”га қарши кечган ҳамда манкунианларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун торган ўйинда ажойиб натижа қайд этди.

Швециялик 35 ёшли футболчи АПЛда бир мавсумда 15 та гол урган энг кекса футболчига айланди. Ибрагимович ушбу натижани 35 ёш ва 125 кунлигида қайд этди.

Бундан ташқар, қария ҳужумчи ҳисобида 3 та голли узатма ҳам бор. Жорий мавсумда Златан барча турнирларда жами 20 та гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!