Қатар ўртоқлик ўйинида Молдовани енга олмади

 

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби Қатар терма жамоаси Молдовага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Ўйиннинг 3-дақиқасида Сабастьян Сориа ҳисобни очган бўлса, 24-дақиқада Андрей Кожорачи ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа дуранг натижа қайд этилди.

Қатар – Молдова 1:1

Голлар: Себастьян Сориа (3) – Андрей Кожочари (24)

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи "А" гуруҳи 5-туридан кейин 4 очко билан 5-ўринда бормоқда. Ўзбекистон 9 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!