"Қўқон-1912" қайси жамоадан қанча очко олди?

 

“Қўқон-1912” жамоаси якунига етган мавсумда кимдан қанча очко олгани ҳақида клуб матбуот хизмати маълумот берди. Қўқонликлар иккита жамоадан олтитадан очко олишга муваффақ бўлишди. Аниқроқ қилиб айтганда, “Нефтчи” ва “Шўртан” жамоаларига қарши кечган учрашувларда “Қўқон-1912” вакиллари икки мартадан зафар қучган.

Тўрт жамоадан эса тўрттадан очко олинган. Булар — “Бухоро”, “Обод”, “Динамо” ва “Навбаҳор”га қарши кечган учрашувларда қўқонликлар ўз майдонида ғалаба қозониб, сафар ўйинларида дуранг ўйнаган.

“Қизилқум”, “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоаларига қарши кечган ўйинлардан уч очкодан қўлга киритилган. Ҳар учалла рақиб Қўқон шаҳрида таслим қилинган.

Тўртта жамоадан бир очкодан олинган: “Локомотив”, “Пахтакор”, “Машъал” ва “Олмалиқ”. “Насаф” ва “Бунёдкор” клублари билан кечган баҳсларда “Қўқон-1912” жамоаси мағлубиятга учраган. Бу икки рақибдан ушбу мавсумда очко олишнинг имкони бўлмади.

Очколар тақсимоти:

“Насаф” – 0

“Обод” – 4

“Қизилқум” – 3

“Нефтчи” – 6

“Динамо” – 4

“Машъал” – 1

“Металлург” – 3

“Шўртан” – 6

“Пахтакор” – 1

“Навбаҳор” – 4

“Локомотив” – 1

“Бухоро” – 4

“Бунёдкор” – 0

“Сўғдиёна” – 3

“Олмалиқ” – 1

Жами – 41 очко

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!