Рамос Чемпионлар лигасининг навбатдаги турини ўтказиб юборади

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида АПОЭЛга қарши бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этмайди.

“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан эртага бўлиб ўтадиган АПОЭЛга қарши ўйин қайдномасини эълон қилди. Бироқ, Рамос ушбу рўйхатга киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос Ла Лиганинг 12-турида “Атлетико”га (0:0) қарши бўлиб ўтган баҳсда бурнидан жароҳат олган эди.

Маълумот учун, АПОЭЛ ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!