Расман! Фернандиньо "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фернандиньо ўз фаолиятини “шахарликлар” сафида давом этиради. Бу ҳақида "Манчестер Сити" расмий сайти хабар бермоқда.

32 ёшли футболчининг янги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Фернадиньо “Сити” сафида 2013 йилдан буён фаолият олиб боради ва ушбу мавсумда 23 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол ва 4 марта ассистентликни амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!